02 April 2014
18:05 - Яхши хабар: Сирдарёда компьютерлар йиғилиши мумкин, ўзбек хабарчиларининг кўзи эса ҳозирдан очилмоқда
“Ўзэлтехсаноат” ассоциацияси сингапурлик хорижий ҳамкорлар билан персонал компьютерлар йиғишни йўлга қўймоқчи. Ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси Сингапур томонидан тайёрланга. Мазкур битимга асосан Сирдарё вилояти ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштиришга қулай деб топилди.

“Ҳозирги кунларда томонлар ўртасида зарурий лойиҳаолди ишларни амалга ошириш борасида музокаралар ҳамда икки томонлама ҳужжатларнинг имзолаш ишлари олиб борилмоқда” дейилади маҳаллий матбуот хабарларида.

Ўзбекистонга замонавий технологияларнинг кириб келиши ва янги иш ерлари яратилиши нуқатаи назаридан, Сидарёда шундай корхона очилиши олқишланиши керак. Аммо, бу ҳақда маҳаллий ахборот воситаларининг хабар тарқатиш усули одамни ҳайрон қолдиради. Нима учундир, бу ишда Ислом Каримнинг буюк роли ҳеч тилга олинмаяпти. Бир неча йил аввал, Испаниядан тезюрар поезд сотиб олиниши - “улуғ президентимизнинг буюк иши” деб роса бонг урилганди. Агар ўзбек журналистларининг ақли киришга, кўзи очилишга бошланган бўлса, бу - Сирдарёда компютерлар йиғилишидан ҳам муҳим воқеадир.