29 March 2014
09:14 -
Миршаблар яна кажавали мотоцикл минадиган бўлди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги манбаларимизга кўра, яқин орада милиция ходимларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган хизмат мотоциклллари тортиқ қилинади. Кунларнинг исиши билан мамлакатимиз кўчаларини Militsiya ёрлиғи осилган уч оёқли уловлар тўлдиради. Шу пайтгача сўнгги русумдаги автоуловлар билан таъминланган миршабларнинг мотоциклга ўтиши албатта давлат бюджетининг кмайиб бораётгани билан боғлиқдир. ИИВ маъмурияти эса уч оёқли уловларнинг хизмат воситаси сифатида қулайлигини таъкидлашдан чарчамаяпти.