29 March 2014
08:47 - Тошкентда «Нуҳ» фильми намойиши тўхтатилди
Бир неча кундан бери Тошкентдаги айрим хусусий кионтеатрларда режиссёр Даррен Аронофскининг «Нуҳ» фильми намойиш этилаётган эди. Буни қаранки, ҳукуматнинг махсус рухсатисиз намойиш этилаётган экан. Бу хусусда баъзи хорижий матбот нашлари ёза бошлагач, “Ўзбеккино” давлат унитар корхонси маъмурияти фильм намойишини таъқиқлади.

«Ўзбеккино» ширкати матбуот котиби Фахриддин Низомовнинг маълуотларига асосланиб хабар беришича, шу кунгача ҳали ҳеч ким ушбу фильм намойиши учун тавсия сўраб агентликка мурожаат қилмаган. Шунга қарамай фильм намойиш этилаётган эди. Демак, тегишли ҳужжатларсиз фильмни намойиш этганлар жазога тортилади.

Эслатиб ўтамиз, фильмда Нуҳ пайғамбар билан содир бўлган тўфон ҳақида Инжил ҳикояси тасвирларга кўчган. Диний баҳсларга кўра, фильм Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Покистон, Малайзия, Индонезия ҳамда Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг қатор мусулмон мамлакатларида тақиқланган.

Бу мамлакатлар Пайғамбарнинг ҳаётини ўрганиш бўйича қандайдир Халқаро Комитетнинг тавсиясига кўра бу фильмни намойиш қилишни тақиқлашган эди. Халқаро Комитет эса, қўполроқ қилиб айтсак, пайғамбарларнинг расмини ҳам чизиш нотўғрилиги Исломда тан олинган экан, нима учун уларни кинода кўрсатиш мумкин бўлиб қолибди, деган мантиқсиз мантиқдан келиб чиққан.