29 March 2014
10:29 -
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг муҳаррири Абдулла Орипов туфайли ўзгартирилибди. Абдуллавой чўчқа ким бўпти ўзи?

Саъдулла Ҳакимнинг ошиғич истеъфосига унинг йўл қўйган “сиёсий хато”си сабаб бўлган, дейилмоқда. Муҳаррир газетанинг 22 март сонида режим аравасидан улоқтирилган шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг Туркияда ёзган шеърларидан бир туркумини чоп қилган.
Туркумда “мени унутганни унутар бу халқ” деган сатрлар мавжуд. Яъни, Абдулла Орипов бу сатрлари билан ўзини унутган Президент Ислом Кариммни ҳам бир куни халқ унутади, дея иддао қилади. Бу эса юқорига ёқмаган ва сиёсий ҳушёрликни йўқотган бош муҳаррирни ишдан олишган.
Бу гап-сўзлар тўғри бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз. Ислом Карим бундай аҳмоқлигини биринчи марта кўрсатаётгани йўқ. Маълумки, айнан унинг топшириғи билан Ўзбекистонда аввалги “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва ҳозирги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг лидери Абдураҳим Пўлатнинг исми ҳеч қаерда тилга олинмайди. Иброҳим Раҳим ўзи раҳбарлик қилган "Гулистон" журналининг 1991 йилги охирги сонида Абдураҳим Пўлат билан суҳбатни чиқартиргани учун дарҳол ишдан ҳайдалган эди.
Абдулла Орипов масаласига қайтсак, унинг “мени унутганни унутар бу халқ” деган сўзлари бир тийинга қимматдир. Тўғри, Абдулла Орипов ҳатто Совет замонида миллатпарвар ва миллатчи сифатида танилган шоир. Аммо, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашга чиққан “Бирлик” Халқ Ҳаракатига қўшилмади, уни қўллаб-қувватламади. Аксинча, ўзбек тилини давлат қилишга тиш-тирноғи билан қарши турган, “Бирлик”нинг митинглари босими остида шундай қилишга мажбур қолган, мустақиллик курашининг ҳам душмани бўлган ва бошимизга КГБ тарафидан ўтказилган Ислом Каримнинг ҳамма тешигини ялаб юрди. Уни осмонларга кўтарувчи шеърлар ёзди.
Абдуллавой қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққанда, ўзбекларни қирғин қилганда овозини ҳам чиқармади. Шахсий манфаатлари билан овора бўлиб, ўбеклар миллат сифатини йўқотганини ҳам сезгани йўқ. У ҳеч шубҳасиз, худди Эркин Воҳид каби, Абдураҳим Пўлат айтган ўзбекнинг чўчқаларидан биридир.
Ўзбек халқининг ахир бир куни кўзи очилади, қайтадан миллат бўлади. Ана ўшанда ўзбек миллати Абдулла Ориповга аввал тупуради ва кейин бутунлай унутади.
У агар ўзини озгина бўлса ҳам оқлаб олмоқчи бўлса, миллатга қилган хоинлиги учун ўзбеклардан тиз чўкиб кечирим сўраши, умрининг сўнги кунларини бўлса ҳам, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимига қарши курашга бағишлаши керак.