
Туркияда 30 март куни бўладиган маҳаллий сайловларга тайёрланиш кампанияси доирасида ҳар куни 2-3 вилоятдаги митингларда қатнашаётган Бош вазир, айни замонда, исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясининг лидери Ражаб Эрдўғоннинг томоғида бир неча кундан бери муаммолар борлиги сабабли, микрофонларга унинг овозини тузутувчи жиҳозлар қўйилгани ҳақида олди-қочди хабарлар бор эди. Кўринишидан, у хабарларда жон бўлган. Бугун Бош вазир яхши гапиролмай қолгани туфайли митингларда қатнашолмаслиги эълон қилинди. Митингларда унинг ёзиб олинган нутқларидан парчалар эшиттирилмоқда.
Тахмин қилиш қийин эмаски, томоқ бўғилишининг ягона сабаби – митингларда кўп гапириш эмас. Интернет орқали уюштрилаётган ҳужумлар, аниқроғи, Эрдўғон ва унинг ҳукуматини обрўсизлантирувчи аудиокассеталар Twitter ва Youtube тармоқлари воситасида тарқатилаётгани ҳам Бош вазирни стрессга киритгани аниқ. У ва унинг ҳукумати ҳозир Фейсбукни ҳам ёпиш устида ўйлаётгани ҳам хабарларда айтилмоқда.
Ҳа, бугун Интернет халқ билан ишлашда ўта муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Араб баҳори деб номланган воқеалар ҳам Интернетдан бошланганини унутмайлик.
Хабарнинг сарлавҳасида ўзбекларнинг Интернет билан иши йўқ дедик. Сиёсий маънода иши йўқлигини назарда тутмоқдамиз, Интернетнинг кўнгилочар саҳифалари ўзбеклар учун ош ейиш ва туалетга боришдек заруриятга айланганини ҳамма билади.
Ўзекистондаги тожиклар режими Интернет орқали бўлиши мумкин бўлган таъсирнинг олдини олиш учун йиллар аввал “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлигининг сайтларини Ўзбекистондан кириб бўлмайдиган қилиб қўйган. Қирғизистон ҳукумати “Ҳаракат” сайтини ўз фуқаролари учун бекитиб қўйгани ҳам маълум. Бошқа бир қатор сайтлар ҳам бекитилиб қўйилганку, дейдиганлар топилиши мумкин. Аммо, улардан биротасида ўзбек миллатининг, Ўзбекистон давлатининг тақдири билан боғлиқ биронта жиддий материал тополмайсиз. У сайтларда мавжуд режимга мазохистик шаклда ташланишлар бор, холос. Бундай сайтлардан ҳеч қандай фойда йўқ ва бўлмайди.
“Бирлик” ва “Ҳаракат” каби нишонга урадиган бошқа сайтлар яратишга ҳали ўзбеклар қодир эмас.
Ўзбекларнинг аҳволини кўрсатувчи яна бир факт бор. Бу – юрт ташқарисида доимий яшайдиган ёки у ерга мардикорчилик учун келган миллионлаб ўзбекларнинг ҳоли ўша-ўша эканлигидир. Улар ҳам асосан Интернетнинг кўнгил очар саҳифаларини кўришади, уларни на ўзларининг, на миллатнинг, на Ўзбекистон давлатининг тақдири қизиқтирмайди.
Мана, биргина мисол. Маълумки, Ўзбекни тақдири ва Ўзбекистон давлатининг тақдири устида ўйлаётган, миллат ва давлатимизнинг касалликларига тўғри диагноз қўйган ва уни даволаш йўлларини кўрсатишга бошлаган “Ҳаракат” Агантлиги ва унинг Фейбукдаги саҳифаси ўз ичимиздагиларнинг қўли билан феълан ишлатилмай қўйди. Ўзбекнинг бу билан иши бўлдими? Бўлмади.
“Ҳаракат” таҳририёти бу фактдан ўзига эътибор йўқлиги ҳақида хулоса чиқариб қайғураётгани йўқ. Айнан “Ҳаракат”нинг шок терапияси усулида тайёрланган ҳақиқий хабарлари, ўзбеклар миллат сифатини йўқотган подага айланиб бораётганини кўрсатувчи материаллари ўзбекларнинг юрагига бориб уришга бошлаганини жуда яхши биламиз. Айни замонда, подани қайтадан миллат қилиш қийинлигини, миллат ўз ичидан чиққан ва хира пашшадек кўпайиб кетаётган хоинларга муносабат билдириолмайдиган даражада ибтидоий эканлигини ҳам жуда яхши биламиз.
Қирғизлар Ўзбекни тириклайин ёққанида қисиб ўтирган миллатдан нима ҳам кутиш мумкин?
Шундай бўлса ҳам, “Бирлик” ва “Ҳаракат” ўзбекларни қайтадан миллат қилиш учун курашини давом эттираверади. Мақсадимизга етишимиз муқаррар.