28 March 2014
17:45 - Украина Қозоғистонга норозилик нотаси берди, Ўзбекистонга ҳам берган бўлса керак
Норозилик нотаси берилгани ҳақида махсус хабар бўлгани йўқ. Аммо, қозоқларнинг Казинформ агентлиги ўз мамлакати Ташқи ишлар вазирлиги вакили Э.Усеновнинг украинлрнинг нотасига ҳайрон қолгани ҳақидаги сўзларини келтиради. Вазирлик вакили Қозоғистон ҳар доим Украинадаги муаммоларни тинч йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлганини, Қозоғистон Президенти бу позициясини Гаага бўлиб ўтган Ядровий саммитдаги нутқида ҳам такрорлаганини урғулар экан, Украина ташқи ишлари вазирлигининг нотаси эмоцияга асосланганини таъкидлайди.

Тахмин қилиш қийин эмаски, Украинаўз нотасида Қозоғистон Президенти охирги кунларда Ғарб тарафидан агрессор деб айтилаётган Россия Президенти билан оғиз-бурун ўпишаётгани ва Қозоғистон БМТ резолюциясини қўллаб-қувватламаганидан норози бўлган. Қозоғистон Э.Усеновнинг сўзлари билан ўзини оқлашга интилаётгани кулгилидир. Чунки, Қримдаги референдум Россия бу яриморолни феълан босиб олгандан кейин ўтказилди ва мутлақо ноқонуний.

Хўш, шунга ўхшаш нотани Украина Ўзбекистонга ҳам бердими?

Қозоғистон Украинанинг нотасини очиқламаса ҳам, вазирликнинг унга берган жавоби орқали нотанинг борлигини билдирди.

Ўзбекистон Ташқи вазирлиги ўз матбуот хизматининг 25 март куни эълон қилинган баёнотини айнан бугун, ташқи кўринишидан, ҳеч бир сабабсиз ўзининг “Жаҳон” агентлигига оид сайтида эълон қилишидан тахмин қилиш мумкинки, Украина бизга ҳам норозилик нотаси берган. Бугун эълон қилиган эски баёнот шу нотага жавобдир.

Сиёсат нималигини ҳам тушунмайдиган Ислом Каримга тушунтириш керакки, бундай принципиал масалаларда қўрқоқлик қилиш келажагимиз учун зарардир, бундай муҳим масалага муносабат кўрсатишни вазирликнинг матбуот хизматига топшириш ножиддийликдир. Муносабатимиз Россиянинг тутган йўлини қоралаш ва Қрим масаласи қримтатарларнинг фикрини ҳисобга олиб ечилиши кераклигини очиқча гапириш шаклида бўлиши кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум.

Вақти келади, Ўзбекистондаги тожиклар режими қулатилиб, ҳокимиятга ўзбеклар келади. Ана ўшанда ҳамма нарса ўзгаради.