28 March 2014
08:38 - Эрон, Афғанистон ва Тожикистон президентлари Қобулда учрашди, сўнгра Покистон президенти ҳам уларга қўшилди

“Наврўз” байрами тантанларида қатнашиш учун Қобулга келган Эрон ва Тожикистон президентлари Ҳасан Руҳони ва Имомали Раҳмон Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан кеча учлик йиғилиши ўтказдилар, дейилади Эроннинг Mehr News агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларда.

Улар Эрон, Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, форс тилини ишлатиш соҳасини кенгайтириш муҳимлигини ҳам таъкидлашибди. Бир оз кечроқ Қобулга Покистон Президенти Мамнун Ҳусайн ҳам келган ва президентларнинг учрашуви тўртлик шаклида давом этган.

Эслатиб ўтиш керакки, Озорбайжоннинг ташаббуси билан БМТнинг Бош Ассамблеяси 2010 йил 23 февралда 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эълон қилган. 21 мартни халқаро байрам куни сифатида нишонлаш маросими 2011 йили Эронда, 2012 йили Тожикистонда, 2013 йили Туркманистонда ўтказилган.