26 March 2014
01:57 -
Эстония Ташқи ишлар вазири Тошкентга келади
27 март куни Эстония Республикаси Ташқи ишлар вазири Урмас Паэт бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси Ўзбекистонга келармиш. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган хабарга кўра, эстонлар делегациясининг ташрифи чоғида икки мамлакат ҳамкорлиги истиқболларига оид масалалар, ишбилармон доиралари ўрасидаги бизнес форум ва бошқа масалалар муҳокама нишонига чиқади.
Мухбиримизга кўра, дипломатик ва ўзаро ҳамкорлик муносабатлари кўлами унчалик катта бўлмаган мазкур мамлакат билан Бош вазир Андрус Ансипнинг 2010 йилдаги сўнгги ташрифи даврида бирмунча алоқалар кўлами ортган. Ўшанда Ўзбекистонга бир қанча эстон сармоядорлари капитал ётқизишган.
Шундай бўлса ҳам, ЕИниннг аъзоси, тамомийла Ғарб давлатига айланиб бораётган Эстониядек давлатнинг ташқи ишлар вазирини Ўзбекистонда нима қизиқтираётганини тушуниш қийин.