26 March 2014
02:43 - Дунё лидерлари Гаагада, Ислом Карим Тошкентдаги инида. Ўзбеклар кўзингизни очинг!
Кеча Голландиянинг пойтахти Гаагада Ядровий Хвфсизлик Саммитининг икки кун давом этган 3-чи йиғилиши ўз ишини тамомлади.

“Ҳаракат” Агентлиги аввалдан тахмин қилганидек, бу саммит Украинадаги аҳволни муҳокама қилиш ва Россиянинг агрессив сиёсатини қоралашга бағишланган йиғилишга айланиб кетди. Айнан шу саммит доирасида G7 га кирувчи давлат раҳбарлари йиғилишиб, аввалги G8 тамом бўлгани, Россия у ташкилотдан чиқарилиб, G8 эски G7 га айланганини эълон қилдилар. Буни аввалдан сезган Россия Президенти ҳамманинг олдида шарманда бўлмаслик учун Гаагага келмади ҳам.

Путинни тушуниш мумкин, аммо Ўзбекистон Президенти Ислом Карим қаерда? Тўғри, Путиндан фарқли ўлароқ, бу саммитга уни таклиф ҳам қилишмаган. Аслида, бизни Ислом Каримнинг ўзи эмас, Ўзбекистоннинг тақдири, қолаверса, обрўси қизиқтиради. Ислом Карим Фуҳуша исмли қизи билан масхарабозлик қилиб, Тошкентдаги инида ўтраверсин. Аммо, Амир Темирнинг авлодлари эканлиги билан фахрланадиган ўзбеклар ҳозирги аҳволларига чидаб ўтираверадиларми?

Қаранг, саммит қатнашчиларининг расмида, АҚШ ва Хитой раҳбарларини қўйиб туринг, Озобайжон ва Қозоғистон президентлари биринчи қаторда туришибди, ўзбеклар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ўзбеклар шунчалик ғариб аҳволдаки, Ўзбекистондек давлат билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Эй, ўзбеклар! Шунга чидаб ўтираверасизларми? Тўнтарилган қозонни эслатувчи дўппиларни отинг, бир маҳаллар Марказий Осиёда лидер миллат бўлганимизни эсланг, ҳозир эса, ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши бўлмаган подага айланганимзни ўйланг. Ҳали ақл-хушини йўқотмаганлар эса, “Бирлик” Партиясига қўшилинг!