26 March 2014
01:30 - “Ўзкимёсаноат”га янги раҳбар тайинланди
"Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компаниясига муваққат бошқарувчи тайинлангани, бу шахснинг Нормат Ибрагимов экани ҳақида ҳукуматнинг ахборот воситалари хабар тарқатдилар. Аммо хабарчилик масхарабозликка айлантирилган Ўзбекистонда аграр мамлакат учун муҳим бўлган бу лавозимга шу пайтгача ким ўтиргани ҳақида ҳеч нарса айтилмасди.

“Ўзкимёсаноат”, дейди мухбиримиз, мамлакатда стратегик аҳамият касб этувчи йирик ширкат бўлиб, унинг негизига 14 та ишлаб чиқариш завод ва корхоналари, транспорт компаниялари, брокерлик ширкатлари киради. Шунингдек, мазкур тизими вилоятларда ўз тармоқларига эга бўлиб, бўлимларнинг раҳбарлиги курсиси анчайин қиммат ҳисобланади.