25 March 2014
08:15 - Гаагадаги Ядровий Хавфсизлик Саммити баҳона Россияга босим ғанимат
Кеча Голландиянинг пойтахти Гаага шаҳрида 50 дан ортиқ мамлакатнинг раҳбарлари ёки пастроқ даражадаги вакиллари иштирокида 3-чи Ядровий Хавфсизлик Саммити икки кунлик мажлисини бошлади. Саммитда иштирок этиш учун кўпчлик мамлакатларнинг президент ёки бош вазирлари келди, аммо, масалан, Россия на президент на бош вазирини юбормасдан, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни юбориш билан чекланди. Чунки, бу йиғилиш “саммит баҳона Қримни босиб олган Россияга босим ўтказиш ғанимат” сифатида бўлишини Россия Президенти Владимир Путин аввалдан сезган эди.

Саммит ўз йўлига ишини қилмоқда, аммо у билан ҳеч ким қизиқаётгани йўқ, деса ҳам бўлади. Саммит доирасида G7 га кирувчи мамлаатларнинг раҳбарлари учрашиб, Россия ҳам аъзоси бўлган G8 нинг ёзда Сочида режалаштирилган саммитидан воз кечганларини, Россия G8 дан чиқарилиб, G8 аввалги G7 ҳолига қайтганини билдирдилар. Яқинда Москвада бўлиши керак бўлган G8 мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши ҳам бекор қилинди. Сочидаги G8 саммити ўрнига Брюсселда G7 саммити ўтказилади. Табиий, у ерда ҳам асосий мавзу Россига қарши босим ўтказиш бўлади.

Бундан ташқари, Гаагага саммитга келган давлат раҳбарларининг икки тарафлама учрашувлари бўлмоқда. У ерда ҳам асосий макзу Украинадаги кризис ва Россиянинг агрессорлик сиёсати. Масалан, АҚШ Президенти Барак Обама билан учрашган Хитой раиси Си Цзиньпин Украинадаги кризисни сиёсий йўллар билан ечиш лозимлигини айтиб, Россиянинг куч ишлатиш сиёсатини қўллаб-қувватламаслигини очиқча кўрсатибди.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой эса, саммитда нутқ сўзлаб, бир қатор таклифлар киритишга ҳам улгуриб бўлганидан ташқари, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва бир қатор давлатларнинг раҳбарлари, жумладан, Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашгани Қозоғистон агантликлари тарафидан хабар қилинди.

Яккамоховга айланиб, инидан чиқмайдиган бўлиб қолган Ислом Каримнинг шундай муҳим йиғилишда иштирок этмаётгани ҳамма учун табиий нарса бўлса керак, аммо ўзбеклар давлатимиз қандай паст даражаги даражага тушиб бораётганини ўйлашлари керак.

Ядровий Хавфсизлик Саммити бугун ишини давом эттиради.