25 March 2014
09:12 -
Ислом Карим Ўзбекистоннинг Украинадаги вазият ва Қрим масаласи бўйича позициясини ўзи айтишга ҳам қўрқади

Аслида, Ўзбекистон МДҲга кирувчи мамлакатларнинггина эмас, балки, бутун дунёнинг келажагига таъсир қиладиган воқеа – Қримнинг Россия тарафидан тарихда иккинчи марта босиб олинишига аниқ муносабатини кўрсатиши керак эди. Муносабат Россиянинг тутган йўлини қоралаш ва Қрим масаласи қримтатарларнинг фикрини ҳисобга олиб ечилиши кераклигини очиқча гапириш шаклида бўлиши кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум.
Вазирликнинг матбуот хизмати Москва ва Киевни тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга ва тарафларни қондирадиган муросага келишга чақиради. Ислом Карим Наврўз байрами табригида Украинадаги муаммоларни музокаралар орқали ҳал этиш лозимлигини гапиргани ҳам эслатиб ўтилади.
Сиёсат нималигини билмайдиган Ислом Каримга тушинтирш керакки, бундай принципиал масалаларда қўрқоқлик қилиш келажагимиз учун зарардир, бундай муҳим масалани байрам пайтидаги нутққа қистириш ёки вазирликнинг матбуот хизматига топшириш ножиддийликдир.