21 March 2014
22:10 - Жиззахда чақалоқ савдоси билан шуғулланган 15 нафар шифокор суд курсисида
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг одам савдоси, пора орлиш, мансаб сохтакорлиги, талон-тарож қилиш сингари жиноятларда айбланган 15 нафар жиззахлик шифокор устидан жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти судида маҳкама жараёнлри бошланди. Жараёнларни яқиндан кузатаётган ҳамкоримиз Мунтазирга кўра, Жиззах шаҳар Акушерлик комплексининг бош врачи Дилдор Рашидова 1 минг 250 долларга фуқарллардан бирига чақалоқ сотган. Комплекс ходимиса З.Икрамова эса 540-сонли «Туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома» ясаб берган.

Шунингдек, “...Д.М.Рашидова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран одам савдоси, такроран уюшган гурух манфаатларини кўзлаб, ғаразгўйлик ва бошқа мақсадларда расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, мансаб сохтакорлиги содир этиш, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган холда уюшган гурух манфаатларини кўзлаб пора олиш мақсадида .... Х.Тожиқулова аслида акушерлик комплексига мурожаат қилмаган ва туғмаган бўлса-да, унинг номига 2939 сонли қалбаки «Туғилиш тарихи» очиб, китобга қайд қилиб, врач акушер-гинеколог З.Маматкулова ва доя Ш.Юсуповалар ушбу қалбаки «Туғилиш тарихи»га Х.Тожиқулова ўғил бола чақалоқ туққанлиги ҳақида сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб тўлдирган” дейилади айблов хулосасида.

Суд жараёнлари бошланди, ҳамкоримиз Мунтазир маҳкама ишини кузатиб бормоқда.