21 March 2014
21:38 -
Украина ЕИга аъзо бўлиш йўлида муҳим қадам қилди, бу мамлакатдаги воқеалар ўзбекларни чуқурроқ ўйлашга чақириши керак

Украинадаги ҳамма тўпалонлар ўша пайтдаги Президент Виктор Янукович Россиянинг босими остида ЕИ билан шундай шартномани имзолашдан воз кечгани учун бошланганди.
Энди Украинанинг ЕИга кириш жараёни секин-аста бўлса ҳам давом этишига шубҳа йўқ. Аслида, зарғалдоқчилар ҳокимияти ички низолар туфайли йиқилмаганда эди, ЕИга кириш жараёни ўта секинлик билан бўлса ҳам олға кетган бўларди, Қримдаги руслар Европага яқинлашиш келтирадиган иқтисодий манфаатлардан келиб чиқиб, бунга ортиқча қаршилик кўрсатишмаган бўларди.
Қаранг, аввалига арзимагандек бўлиб кўрилган зарғалдоқчилар ичидаги келишмовчиликлар туфайли, Украина ҳозирги босқичда энг камида Қримни йўқотди.
Ўзбекларга фақат Украинадаги эмас, Ўзбекистон ичидаги воқеалар ҳам ҳали дарс бўлмаяпти. Бу касалликдан қутилиш керак.
1989 йили “Бирлик” Халақ Ҳаракати Ислом Каримдан кучли бўлган пайтда “Митинг қилиш – кўча чангитиш” деб мухолифатни парчалаган бир ҳовуч ҳаромийлар туфайли ҳозир ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлати ҳозирги аҳволда. Қирғиз фашислари Ўзбекни тириклайин ёқишгача бордилар, миллионлаб ўзбеклар чет элларда ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмасдан қуллардек ишлаётган мардикорларга айландилар, давлат бюджети улар юборган пул билан оёқда турибди.
Ўзбек ўз хатолардан тўғри хулоса чиқаришни ўрганмагунча қулликдан чиқолмайди.