21 March 2014
09:31 -
Президент сайловлари арафасида Афғонистонда Толибон фаоллашди, Қобулда 8 киши ўлдирилди
Кеча Қобул марказида жойлашган беш юлдузли Serena меҳмонхонасига ҳужум қилган террористлар 8 кишини ўлдирдилар, дейилади жаҳон ахборот воситалари тарқатган хабарларда. Уларнинг 4 нафари чет эллик экан.
Афғонистон кучлари террористларнинг ҳаммасини йўқ қилиб, меҳмонхонанини улардан тозалашибди. Бу ҳужум учун маъсулиятни бўйнига олган Толибон 5 апрелда бўладиган президентлик сайловлари арафасида фаоллашгани айтилмоқда.
Афғонистондаги сайлов қанчалик муҳим бўлмасин, Украинадаги воқеаларнинг соясида катта эътиборга лойиқ кўрилмади. Аммо, энди жаҳон матбуотида бу мамлакатда бўладиган сайловга қизиқиш кучайса керак.