21 March 2014
08:42 - Эрдўғонни нима жин урди: Туркияда Twitter бекитилди

Туркияда 30 март куни бўладиган маҳаллий сайловлар яқинлашар экан, шундоқ ҳам қайнаб турган мамлакат портлаш нуқтасига келмоқда. Маълумки, ўтган йилнинг 17 декабрь куни шу пайтгача Ражаб Эрдўғон раҳбарлигидаги Адолат ва Тараққиёт Партиясини қўллаб-қувватлар келган, ҳатто кўпчилик аъзолар ҳозирги ҳокимиятда, хусусан, ҳуқуқ-тартибот органларида ишлаётган Фатхулла Гулен Ҳаракатининг одамлари катта опрация ўтказдилар ва Эрдўғон ҳукуматининг юксак лавозимдаги амалдорлари коррупция ва парахўрлик ботқоғига ботганини кўрсатиб бердилар. Бир неча вазир ўғилларининг уйида бекитиб қўйилган миллионлаб доллар ва евролар топилди.

Бундай даҳшатли далиллар қаршисида айбини тон олишни истамаётган Эрдўғон бу оперцияни ўзига, ўз оиласига, партиясига ва ҳатто Туркияга қарши фитна сифатида баҳолашдан нарига ўтмади, очиқланган фактлар бўйича текширувлар ўтказиш ўрнига, порахўрлик ва коррупция операциясини ўтказганларни иш ерларини ўзгартириш билан овора бўлди.

Сайловолоди кампанияси ҳукумат ва мухолифат ўрасида урушни эслатувчи айбномлар ўртага отиш билан ўтмоқда. Табиий, ҳукуматнинг қинғир ишларини фош қилишда Интерет имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. Шу кунларда ижтимоий хабарлашув тўри бўлган Файсбук ва Твиттер саҳифалари сайловолди кампаниясида катта роль ўйнамоқда.

Бунда шароитда Эрдўғон мухолифат билан бир қаторда Интернетга ҳам ташлана бошлади ва кеча “твиттер мвиттерларни илдизини қуритамиз” дейишгача борди. Туркия матбуотининг хабарига кўра, қисқа вақт ичида бир қатор ҳуқуқий қарорлар чиқартирилди ва уларга асосланиб, Твиттер Туркияда бекитилди.

Эслатиб ўтиш керакки, 2006 йилда америкалик Жек Дорси тарафидан яратилган Твиттердан фойдаланувчиларнинг сони 2011 йилдаёқ 200 миллионга чиққан,уларниннг 50 миллиони бу тизимдан ҳар куни фойдаланaдилар.