21 March 2014
07:50 - Виктор Юшченко ва Абдураҳим Пўлат ҳамфикр: Путин украинларнинг бирлашишидан, Каримов ўзбекларнинг уйғонишидан қўрқади
Украина ахборот воситалари бу мамлакатнинг учинчи президенти Виктор Юшченко “Громадському ТБ” телеканалига берган интервьюсига асосланиб билдиришларича, у Владимир Путин учта нарсадан қўрқишини айтибди: авваламбор, ўз халқининг Украинадаги воқеаларга реакциясидан, иккинчиси, дунё ҳамжамиятининг реакциясидан ва учинчиси, украин халқи ўзининг асосий сиёсий муаммоси – миллий бирлик ва ички интеграциянинг кучсизлигидан қутилишидан. Биз доим парчаланганмиз, Путин бундан фойдаланмоқда ва парчаланишнинг тирқишларига урмоқда, дебди Юшченко.

Юшченко тилга олган учта нарсанинг иккитаси ташқи факторлар. Уларга украинларнинг таъсир кўрсатиш механизмлари кам. Аммо, учинчи фактор – украинларда миллий бирликнинг йўқлиги, аслида, айнан шундай, украинларнинг ўзига боғлиқ. Ундан қутилиш тамомийла украинларнинг ўз қўлида.

Унутмаслик керакки, Украинанинг бугунги аҳволга келишига зарғалдоқчиларнинг лидерлари Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб бўлди. Бу ерда асосий айб Юлия Тимошенкодадир. Айнан шу аёл келишмовчиликларни ўзаро ҳал қилиш ўрнига, аввалги душмани Владимир Путиннинг пинжига тиқилишгача борди, Юўченкога қарши унинг ёрдамини олмоқчи, унга суянмоқчи бўлди. Юлия Тимошенконинг сотқинлик деса бўладиган бу ўйинлари туфайли Украина бугунги аҳволга келди.

Ўзбекистонга келсак, бу ердаги аянчли аҳволнинг сабабчиси – миллий ғурур нималигини ҳам унутган, тўғрироғи, миллат сифатини ҳам йўқотиб бўлган ўзбек зиёлилари, аниқроқ нишон кўсатсак, мухолифатчиликка даъво қилаётганларнинг бирлашиш ўрнига парчаланишни афзал кўраётганлари, бир чақа пул учун миллатни ҳам сотиш кетишга тайёр бўлган ҳаромийлар даражасига тушганларидир. Совет КГБси тарафидан яратилган ва ҳозир Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмдорлик қилаётган тожиклар режими миллатнинг бу аҳволидан фойдаланмоқда, холос.

Ўзбекнинг тарихида биринчи марта мустақиллик учун кураш бошлаган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг тузилганига 1 йил ҳам бўлмасда, ҳозир 53-54 ва Иуда-2 лақаблари билан танилган Салой Мадамин раҳбарлигидаги ҳаромийлар уни парчаладилар ва Ислом Каримнинг тахтини мустаҳкамлаб бердилар. Ўшандан бери турли ҳаромий гуруҳлар “Бирлик” оёғидан чалиш, демак, миллатнинг орқасидан пичоқ уруш билан оворалар.

Бу фикрларнинг ҳаммаси, биринчи бўлиб, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ва унинг раҳбарлигида яратилган “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан тилга олинди. Шулардан келиб чиқиб, Виктор Юшченко ва Абдураҳим Пўлат миллатнинг аҳволига диагноз қўйиш масаласида ҳамфикр эканликларини айтиш мумкин.

Украинада ҳам, Ўзбекистонда ҳам, оғир аҳволдан чиқишнинг йўли битта – ўзбекларнинг кўзини очиш, миллат ичида хира пашшадек кўпайиб кетган хоин ва ҳаромийлардан тезроқ қутилиш ва миллий бирликка эришиш.

Ана ўшанда Ислом Каримнинг ҳам, Владимир Путиннинг ҳам, куни тезда битади.