20 March 2014
23:32 - Масхарабозлик: Тошкентда “Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” номли семинар бўлибди
ЎзАнинг мухбири Дилшод Каримовнинг бугун хабар қилишича, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг сиёсий ва конституциявий ривожланишига оид қонунчилик ташаббусларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилибди. Унда депутатлар, партия фаоллари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва академия тингловчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этибди.

Семинар қачон ўтказилгани ҳам айтилмаган хабарда “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги кафолатланган демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани” айтилади. Семинар қатнашчилар шу ҳақда суҳбатлашишган бўлса керак.

Қизиқ, семинарда қатнашган масхарабозларни қўйиб туринг, бу аҳмоқ журналист Дилшод Каримов Ўзбекистон жаҳоннинг 10 та энг ёмон диктаторликлари рўйхатидан жой олганини билмайдими? Шунақа давлатда гўёки инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги кафолатланган демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганига кимни ишонтиришмоқчи?

Давлат масхарабозлик саҳнасига айлангандан кейин, бу давлатнинг ахборот агентлигидан нима ҳам кутиш мумкин?