20 March 2014
15:24 -
Украина Россиянинг агрессиясига қарши нималар қилмоқчи? Қримтатарлар учунчи?
Бу саволларга ҳозир тўла жавоб бериб бўлмайди. Чунки, нималар қилиниши кераклигини белгилаш учун, бўлиб ўтган воқеаларнинг моҳиятини тушуниш, уларни тўғри баҳолаш кераклигидан ташқари, нима қилиш имкониятлари борлигини аниқлаш, жаҳон бу масалада қанчалик Украина ёки Россия таарфдори бўлаётганини билиш лозим.
Аммо, баъзи қадамлар қилиш ҳозирданоқ бошланди. Масалан, Украина МДҲ аъзоси бўлиш учун керак бўлган ҳамма процедураларни ўз вақтида бажармаган бўлса ҳам, феълан унинг аъзоси эди. Ҳозир ундан чиқиш нияти аниқлашди. Украина Россия фуқаролари учун криш визаси киртмоқчи. Энг муҳими, мамлакатнинг хавсизлик хизмати ва армиясини сал кам бошқатдан қурмоқчи. Чунки, улар ўзларининг тишсизлигини кўрсатиб бўлдилар.
Яна қилинадиган ишлардан бири – қримтатарлар масласи бўйича, уларнинг келажаги бўйича аниқ стратегик сиёсий йўл белгилаш. Бугун шу йўналишда бир жиддий иш қилинди. Украина парламенти Олий Рада қримтатарларининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида фармон чиқарди. Анчагина умумий руҳдаги бу ҳужжатда “Украинанинг ерли халқи бўлган қримтатарларининг жойлашиши, ижтимоий адаптацияси ва интеграцияси учун керак бўлган шароит яратиш” кераклиги урғуланади.
Ҳали бу фармонга Қримтатар Халқи Мажлиси муносабат билдиришга улгургани йўқ. Лекин, аниқ маълумотлар бўлмаса ҳам, турли тахминларга кўра, қримтатарларининг 25-30 фоизи 16 мартдаги референдумда Қримнинг Россияга қўшилиши учун овоз берган. Бу нарса, қримтатарлар жамоасининг ичидаги муаммоларни кучайтирмайдими, деган саволга ҳам ҳали жавоб йўқ.