20 March 2014
06:45 - Гуржистон, Туркия ва Озорбайжон президентлари Тбилисида учрашишмоқчи, кун тартибида Украина масаласи бўладими?
Уч мамлакат президентининг учрашуви хусусида келишилгани ҳақида Гуржистон ташқи ишлар вазири Майя Панджикидзега асосланиб, Озорбайжон ахборот воситалари хабар тарқатдилар.

Хабарда айтилишича, бу мамлакатнинг аввал иқтисод билан шуғулланувчи вазирлари, шу йил 19 февралда эса, ташқи ишлар вазирлари Озорбайжоннинг Ганжа шаҳрида учрашишган.

Президентларнинг учрашуви қачон бўлиши ҳали айтилмади. Аммо, Украинадаги воқеалардан кейин кун тартибидаги асосий масала ёки асосий масалалардан биттаси - Украинадаги кризис ва Россия тарафидан Қримнинг босиб олиниши бўлиши шубҳасиз.