19 March 2014
21:11 - Тошкентда Наврўз бай рами тантаналарининг марказлашган тадбири ўтди
Бугун пойтахтдаги Миллий боғда Наврўз умумхалқ байрамиининг марказлашган тадбирлари муддатидан икки кун аввал ўтказилди. Анъанавий тадбирда анъанавий нутқ сўзлаган Президент Ислом Карим турли минтақалардаги нотинч вазият хусусида тўхталиб, умумий руҳдаги гапларида тинчликнинг қадрига етиш, мамлакат ҳукуматининг бу борадаги саъй-ҳаракатларига тўхталди. Тадбир санъат усталарининг сценарий асосидаги саҳна кўринишлари билан давом этиб, хонандалар Ўзбекистонда амалга оширилаётган оламшумул бунёдкорлик ва кўз илғамас фаровон манзиллар сари элтаётган юртбошини мадҳ этишди.

Президент Ислом Карим ҳар йилги анъанавий рақси ва муқомини ижро қилмади. Давра айланиб, бир неча ўнлаб аёлларни қучоқлаб, уларни бағрига босиб ўпгандай бўлди. Сиёсий қўшиқлар фонида томошабинларни рақсга тушишга ундади.

Байрам тантаналари муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Пойтахт марказини туташтирувчи йўллар ёпилди. Мардикорлар, Тошкентда пропискаси бўлмаган шахслар шаҳардан чиқарилди.

Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг маълум қилишича, пойтахтда фақат бугун ёғингарчилик бўлмайди ва шу муносабат билан байрам тадбирларини ўтказиш муддати олдинга сурилган.