19 March 2014
21:46 - Ўзбекистон Президенти қайси ваколатини ҳукуматга бермоқчи?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қуйи палатасининг депутатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда бир овоздан қабул қилибди. Қонунга кўра, Президентиннг бир қанча ваколатлари Бош вазирга ўтади.

Бу ҳақда хабар қилган бир қатор оммавий ахборот воситалари ушбу ўзгаришлар ижроия органларининг парламент олдидаги масъулиятини ошириш, уларнинг фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш, мамлакатимизда давлат бошқарувининг очиқлигини таъминлаш, кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлаш, жамиятда партиялар ўртасидаги рақобатни кучайтиришга қаратилганини иддао қилмоқда.

Аммо хабарчиликнинг масхарабозликка айланганини қарангки, бу ўзгартиришларнинг ўзи нимадан иборат экани ҳақида маълумот йўқ. Хабарларга кўра, бу қонун лойиҳасини, яъни ваколатларнинг Бош вазирга ўтказилиши ҳақидаги ташаббусни Президентнинг ўзи Парламентга ҳавола этган.

Тушунарлики, мамлакатда Президент ҳам, ҳукумат ҳам, парламент-у суд ҳам ўзи бўлган Ислом акамизнинг қоғоздагина яшайдиган ҳар қандай ташаббуслари қонунлаштирилади. Аммо, биктатура диктатуралагича қолаверади.