19 March 2014
20:41 -
Қозоқларнинг Россия Қримни босиб олишига расмий муносабати қандай? Ислом Карим қани?

Чунки, баёнот хўжа кўрсинга чиқарилган ҳужжатдан бошқа нарса эмас. Баёнотда 3 тагина нарса бор:
- Қозоғистон БМТнинг Уставига мос келадиган халқаро ҳуқуқнинг фундаментал принципларига ҳар доим риоя қилади. (Бундай сўзларини ҳозир аҳмоқ ҳам айтади - Ҳаракат)
Қозоғистонда Қримда ўтказилган референдумни бу автоном Республика халқининг ўз хоҳишини эълон қилиш йўли сифатида кўрмоқдалар ва мавжуд шартлар остида қабул қилинган Россия Федерациясининг қарорини тушунадилар (Яъни, Қозоғистон ҳокимияти эмас, Қозоғистонда шундай кўрармишлар, ваҳолангки, ҳаммани Қозоғистон ҳокимиятининг фикри қизиқтиради, у эса, ҳали йўқ – Ҳаракат).
Биз Украинадаги кризисдан чиқиш учун БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг соясида музокаралар ўтказиш тарафдоримиз. (Хуллас, қўрқоқ Нурсултон Назарбой сўз ўйинлари билан овора. Бир тарафдан Путиндан қўрқади, аммо Ғарбсиз яшай олмайди. Демак, у Ғарб тарафида, бироқ буни очиқча айтолмайди. Бечора Нурсултон - Ҳаракат)
Ўзимизнинг Ислом Каримга яхши. Инига кириб олиб, ароқ ёки коньяк ичиш билан овора бўлса керак. Дунёни, Қримни ва Ўзбекистонни сув босиб кетмайдими, унга нима?