18 March 2014
21:12 - TeliaSonera ширкати Ислом Каримнинг оиласига берган пораси ҳақидаги ишга АҚШ ҳам аралашмоқчими? Мухолифатчи?

“Озодлик” радиосининг хабарига кўра, Швецияга қарашли TeliaSonera ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти борасидаги терговларга АҚШ Адлия Департаменти ҳам қўшилмоқчи. Бу ҳақда кеча, яъни 17 март куни
маъмурияти, Швецияда ширкат ишини тергов қилаётган Швеция Бош прокуратурасининг коррупцияга қарши кураш бошқармаси раҳбари Гуннар Стеттлер маълум қилган.

Терговчининг айтишича, АҚШ томони ўша ширкатдан Ўзбекистонда амалга оширган олди-бердига доир ҳужжат ва маълумотларни тақдим қилишни сўраган. Гап бу ўринда TeliaSonera нинг Ўзбекистон мобиль бозорига кириш учун Фуҳуша лақабли Гулнора Каримовага 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора бергани ҳақида бормоқда.

Прокурорга кўра, Қўшма Штатлар доллар валютасида амалга ошириладиган опреацияларни назорат қила олиш имконига эга. Яъни, кимдир долларда шартнома тузса ва долларда ҳақини тўласа, бу трансакциялар аксар ҳолларда Америкадаги корреспондент банклари орқали ўтади. Қўшма Штатларнинг бу ҳисоб рақамларини назорат қилиш воситалари мавжуд.

Қисқа қилиб айтса, АҚШ истаса Гулноранинг жиноятлари борасида жиддий иш қила олиши мумкин. Албатта истаса....

Аммо, шуни ҳам унутмайликки, дейди мухбиримиз, “Ҳаракат” Агентлигининг сўнги кунлардаги хабарларидан бирида тахмин қилинишича, TeliaSonera ширкати Ўзбекистон раҳбарини сотиб олиш билан чекланмасдан, ҳозир мухолифат ичида ҳам кимларнидир сотиб олиш ҳаракатида бўлмоқда. Демак, бу иш бўйича терговларга мухолифатнинг ҳам аралашишини кутиш керак.