18 March 2014
20:12 -
Ёпиқ эшиклар ортида: Тошкентда ростданам Афғонистон масаласи муҳокама қилинмоқдами ёки Украина?!
Маҳаллий матбуотда чоп қилинган айрим хабарларда айтилишича, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ёпиқ эшиклари ортида “Афғонистонда ўзгарувчан вазият юзага келгани муносабати билан Ўзбекистон ва Россиянинг минтақа хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки” номли муҳокамалар ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси, Миллий хавфсизлик кенгаши ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Россия томонидан эса рутбаси очиқланмаган бир қанча сиёсатшунос-таҳлилчилар иштирок этишмоқда. Анжуман россиялик сиёсатшунос Александр Князев фонди томонидан ташкил этилган.
Сиёсатшунос Александр Князевга кўра, Афғонистон Бадахшонида Ўзбекистон исломий ҳаракати, Ислом жиҳоди каби террорчилик ташкилотларининг куч йиғаётгани маълум. Бу ердан Тожикистон ва Қирғизистонга таҳдид бўлиши мумкин. Чунки бу чегаралар мустаҳкам ва ишончли эмас. Бу икки давлатда коррупциянинг гуллаб-яшнаётгани чегарага ҳам таъсир ўтказмай қолмаган. Бу икки давлат чегарасидан Ўзбекистонга ва Россияга наркотикларнинг 80 фоизи олиб ўтилади. Бу икки давлатда кучишлатар тузилмалари заиф ва ҳукуматлар сиёсий нобарқарорлик шароитида ишламоқда. Қўшни давлатлар чегарасиининг заифлиги Ўзбекистонга ҳам таҳдид солади. АҚШ ва НАТО минтақадаги хавфсизликни таъминлашга ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ёндашмоқда.
Экпертларнинг хулосасига кўра, Россия расмий Тошкент билан алоқаларни яна-да мустаҳкамлаши, барқарорлик важидан чоралар кўриши лозим. Демак, бундай вазиятда Украина воқеалари ҳам таҳлил қилинмай иложи йўқ.
Жойи келгани учун эслатиш керакки, бизнинг хабарларимизда россиялик Александр Князев савияси паст мутахассис деб деб баҳоланган, дейди мухбиримиз. Шундай экан, унинг иштирокидаги муҳокамаларанинг баҳоси ҳам аввалдан маълум.