18 March 2014
23:33 -
Pheme детектрини Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида ҳам қўлласа бўладими?
Ўзбекистонда энг йирик тиражда чоп қилинувчи “Даракчи” газетаси Британияда янги Pheme деб номланувчи ёлғонни аниқловчи детектор кашф қилингани, бу компьютер дастури интернетда чоп этилган хабарнинг ёлғон ёки рост эканини аниқлаши ҳақида ёзибди. Нашрга кўра, бу янги детектор 140 та ҳарфнинг ўзидаёқ хабарнинг рост-ёлғонлигини аниқлайди.
“Хулосага келишдан аввал дастур сониялар ичида хабар муаллифини аниқлайди ва унинг бошқа постларига нисбатан баҳо беради ” дейилади хабарда. Ишончли экани бир қадар шубҳаси бўлган бу детекторни дастлаб Ўзбекистоннинг расмий органларига оид сайтларда синовдан ўтказиш лозим, дейди мухбиримиз.