17 March 2014
22:55 -
Қарши туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Қарши тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими Ҳасан Омонов Миришкор туманига ҳоким этиб тайинлангани муносабати билан унинг ўрнига Жаҳонгир Бобоев Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Миришкор тумани собиқ ҳокими Дилмурод Абиев жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди ҳукми билан порахўрликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Миришкор тумани собиқ ҳокими Дилмурод Абиев жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди ҳукми билан порахўрликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.