17 March 2014
22:24 -
Наврўз байрами муносабати билан Тошкент қамал қилинмоқда
Шу йилнинг 14 мартидан 24 мартига қадар мамлакатимизнинг вилоят, туман ва шаҳарлар марказларини пойтахт билан боғловчи жамоат транспортлари, автобуслар, микроавтобуслар қатнови Наврўз шодиёналари муносабати билан тўхтатилди. Аҳолига бир қадлар ноқулайлик туғдирган мазкур ҳодиса туфайли хусусий йўналишсиз такси ва йўналишли автоуловларнинг кира нархлари кескин ошиб кетди.
Шунингдек, пойтахтда ўтказиладиган марказлашган байрам томошалари хавфсизлиги нуқтаи назаридан олий ўқув юртлари талабалари, айрим коллежлар ўқувчиларига таътил берилиши режалаштирилаётган экан. Аммо бу ҳақдаги маълумотни Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қабулхонаси вакили тақдиқламади ва инкор ҳам этмади.
Байрам шодиёналари муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Паспорт режими, фуқароларнинг юриш-туриши кузатилмоқда. Миршаблар сони кўпайтирилган.