17 March 2014
19:51 - Ислом Карим Маданият ва спорт ишлари вазирига бир даста ўринбосар тайинлади
Президент Ислом Карим бугун матбуотда эълон қилинган қарори билан Муроджон Алиевни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Давлат Муллажоновни оддий ўринбосари этиб тайинлади. Баҳодир Ахмедовга “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси бош директори лавозимини тортиқ этди, бу лавозим эгаси ҳам вазир ўринбосари саналади.

Янги лавозимларга тайинланган бу шахсларнинг барчаси Ўзбекистон Президенти девонида турли лавозимларда ишлаб келаётган экан.