17 March 2014
19:06 -
“Даракчи”нинг дараги Ўзбекистон ҳукуматининг позициясидан нишонами?
Мамлакатда энг йирик тиражда чоп қилинадиган “Даракчи” газетасининг интернетдаги сайти “Қрим мустақил давлат мақомини олди” номли хабар (http://darakchi.uz/article/945) тарқатди. Хабарда 2014 йил 17 март куни Қрим Олий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Қрим мустақиллиги тўғрисидаги қарор қабул қилингани, Қрим Республикасининг Россия Федерацияси таркибига республика мақоми билан мамлакат субъекти сифатида қўшилиши айтилади.
Ўзбекистоннинг расмий оммавий ахборот воситалари Қрим, умуман, Украина можароларида жим қолаётган айни пайтда газетанинг “жасорати” ортида аҳолига Ўзбекистон аслида Россия тарафида эканини сингдириш мақсади ётган бўлса ажабмас. Чунки бу хабарда Қрим қўғирчоқ Парламентининг қарори ва бу қарорни АҚШ ва Европа Иттифоқи тан олмаётгани, ҳукураинанинг жорийдаги ҳукумати уни ўрис босқини дея атаётгани хусусида бирор сатр мавжуд эмас. Ҳолбуки, газета бор воқеалар ҳақида тўла хабар беришни истаганида, воқеаларнинг бошқа тафсилотларини ҳам ёритиши лозим эди.