17 March 2014
00:06 - Русларнинг масхарабозча хабари: Қрим халқининг 93 фоизи Россияга қўшилиш учун овоз берди
Россиядек давлатнинг расмий ахборот воситаси бўлган “Новости” Агентлиги Қримда ўтказилган рефрендум бир соатча аввал тамом бўлгани, экзит-пол (сўровнома) натижаларига кўра, Қрим аҳолисининг 93 фоизга яқини Россияга қўшилиш учун овоз берганини билдирди.

Хабарнинг масхарабозлиги шундан иборатки, Қрим Марказий Сайлов Комиссиясининг расман эълон қилинган маълумотига кўра, сайловда 83% сайловчи иштирок этибди. Аслида, бу рақамга ҳам ишониб бўлмайди, чунки, Қрим аҳолисининг тахминан 60 фоизи руслар, тахминан 28 фоизи украинлар, тахминан 12 фоиз қримтатарлари. Руслар ва қримтатарларининг мутлақо кўпчлиги бу референдумга қарши бўлгани аввладан маълум. Шундай экан, сайловчиларнинг 83 фоиз референдумда қатнашган бўлиб, уларнинг 100 фоизи Россияга қўшилиш учун овоз берса ҳам, 93 рақами чиқмайди.

Нима бўлганда ҳам, русларнинг яқин орада тарихда бўлмаган даражадаги провокацияси давом этмоқда. Жаҳонда совуқ уруш бошланди. Руслар мамлакат иқтисодида бошланган кризисдан қўрқиб, катта қон тўкиладиган воқеаларга ҳам тайёрлар.

Қрим парламентининг делегацияси Россига ўз қарорини расман топшириш учун эртагаёқ Москвага кетар экан. Яқин кунларда Россия Давлат Думаси Қримни Россияга қўшиб олиш ҳақида қарор чиқаришининг эҳтимоллиги 100 фоизга яқин. Шундай қилинса, Россия парчаланиш йўлига кирган бўлади.