16 March 2014
19:24 - Қримликлар Россияга қўшилиш учун овоз бермоқдалар

Қримда бугун бўлаётган реферндум ҳақида Reuters агентлиги берган хабарнинг “Қримликлар Россияга қўшилиш учун овоз бермоқдалар” сарлавҳаси мутлақо тўғри. Аслида, бу референдум бошқа миллатларнинг фикрига тупириб, мустамлакачи-русларнинг истагини гўёки қоннулаштириб олишга қаратилган масхарабозлик тадбиридир. Аммо, бу тадбир феълан Россия армияси тарафидан яна бир марта босиб олинган ўлкада бўлаётгани уни фақат масхарабозлик эмас, инсонликка қарши жиноят деб баҳолашга асос беради.

Бир вақтлар Словакия диктатори Слобадан Милошевичнинг иши Гаага триубаналига чиқарилгани каби, Россия ҳукумдори Владимир Путин ҳам ўша ерга чиқиб қолишининг эҳтимоллиги бор. СССРдек давлат йиқилишини ким ўйлаган эди? Чаушеску ва Саддам осилади деб ким ўйлаганди? 21 асрнинг динамикалари Владимир Путинни ҳам шу ҳолга солиши мумкин.

Аммо, бугун Путин байрам қилмоқда, аҳолининг кўпчилигини ташкил қиладиган қримлик руслар сал кам якдиллик билан Россига қўшилиш учун овоз бермоқдалар. Бу ерларнинг ҳақиқий эгаси қримтатарлар эканлигини унутиб қўймоқдалар. Балки, улар референдум бюллетенлари рус ва украин тилларидан ташқари, қримтатар тилида ҳам ёзилганининг ўзи етарли деб ўйлашаётгандир?

Русларнинг хабар воситалари билдиришича, пешингача референдумга қатнашганларнинг сони 50 фоиздан ортган, сўровномаларга кўра, уларнинг 80 фоизи Россига қўшилиш учун овоз берган.

Шу дақиқаларгача қатнашганларнинг сони 65 фоизга яқинлашибди, Қрим Бош вазири Сергей Аксенов қатнашувчиларнинг фоизи 90 га чиқишини кутмоқда эмиш.

Россия Президенти Владимир Путин эса Россия G8 ташкилотидан чиқарилиши мумкинлигидан афсусланмаётганини билдирибди. Русларнинг кўпчилиги ҳам шундай айнан шу фикрда бўлса керак. Бир тмондан тўғри, русларнинг ароқ ичиш ҳаққи йўқ қилинмаса бўлди-да. Ўзбекларнинг ош ейиш ва туалетга бориш ҳаққи йўқ қилинмаётгани каби. Худо кўрсатмасин, тескариси бўлмасин. Ана ўшанда руслар ва ўзбеклар топталган ҳақларини тиклаш учун ёққа турадилар.