16 March 2014
16:49 - Сенсация: Ўзбекистонда автойўллар огоҳлантиришсиз таъмирланаётгани танқид қилинди, чўкаётган иқтисодимиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ
Янгиликлар асосан рус саҳифасида бериладиган, ўзбекча саҳифаси номигагина очиб қўйилган gazeta.uz сайтида кеча сенсацион хабар берилди. Нимамиш, йўлларни аввалдан эълон қилмасдан ва огоҳлантирувчи белгилар қўймасдан таъмирлаш автоҳалокатларнинг эҳтимоллиги ошадиган ҳолатлар юзага келтирармиш. Кунлар исиб, йўллларни таъмирлаш бошлангани ҳайдовчиларни севинтираётганмиш, аммо, улар йиллардан бери бўлаётгандек, таъмирлаш ишлари хавфсизлик талаблари бажарилмасдан олиб борилаётганидан норози эмишлар.

gazeta.uz сайтнинг иддаолари мутлақо тўғри. Жамиятимиздаги бундай камчиликларни очиқлаш ахборот воситалари ва у ерда ишлайдиган журналистларнинг вазифасидир. Аммо, бизда ҳамма ахборот воситалари ҳаётимизни сунъий рангларга бўяб, Ўзбекистонни гўёки жаннатсимон ўлкадек қилиб кўрсатиш билан оворалар. Ваҳоланки, ҳамма нарса бунинг тескарси. Демак, давлатимида йўл таъмирлашдан бошқа муаммолар ҳам тиқилиб ётибди. Нимага gazeta.uz уларни ёзмайди, нимага миллат ва жамият олдидаги вазифасини бажармайди? Мана, йўл таъмирлашдаги камчиликларни ёзишни бошладик, қолганларига ҳам етиб келамиз, дейишармикан бу ифлос журналистлар.

Бутун давлатимиз танқидга лойиқ камчиликлар ва бу камчиликлар туфайли пайдо бўлаётган фалокат даражасидаги муаммолар гирдобида чўкиб бормоқда.

Баъзиларнинг жонига теккан бўлса ҳам, актуаллигини ҳеч йўқотмаётган муаммоларимизни эслатишдан чарчамаймиз. Мана аҳволимизни кўринг.

Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон ривожланган мамлакатлардан 30 баравар орқада эканлигини қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистон ва Туркманистонда 8 ва 6 баравар орқада. Балки, келажагимиз яхши бўлар? Йўқ. Мана ривожланишимизнинг динамикасини кўрсатадиган баъзи рақамлар.

Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича қозоқлардан 2005 йилда 5,5 баравар орқада эдик, ҳозир 8 баравар орқадамиз, яқин келажакда бу фарқ 20 га етиши кутилмоқда. Ҳозир Қозоғистонда ўртача ойлик 700 долларга яқин, бизда 90 доллардан ҳам кам. Хуриллашдан бошқа нарсани билмайдиган чўчқаларга айлантирилган ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олишади. Миллионлаб ўзбеклар чет элларда ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмаган ҳолда қуллар каби ишлаб, оилаларини боқмоқдалар. Давлатнинг Бюджети ўша мардикорлар юбораётган пул ҳисобига оёқда турибди. Буларнинг ҳаммаси бошмасхарабоз Ислом Карим раҳнамолигида юз бермоқда.

Агар ўзини ахборот воситаси деб ҳисоблайдиган, аслида масхарабозликдан бошқа нарса бўлмаган gazeta.uz сайти ва унга ўхшаганлар Ўзбекистоннинг аҳволини очиқча ёзиб, аҳолини вақтида огоҳлантиришса эди, ҳозир чет элга мардикорликка кетаётганлар келажакларини ўйлаб, оилалаларини ҳам ўшоққа олиб кетишарди, кейин ўша ерда бутунлай қолишарди. Чунки, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарилигидаги тожиклар режими ҳукмронлиқ қилар экан, аҳволимиз ўзгармайди. Қолаверса, gazeta.uz сайтининг ҳам келажаги йўқ.

Ўзбекистонда ўзбеклар ҳокимияти ўрнатилса, бу каби сайтларда ишлаётган хоинлар миллат олдида жавоб беришлари ҳам аниқ.