16 March 2014
01:14 - Хавфсизлик Кенгаши Қрим референдуми бўйича резолюцияни қабул қилолмади, Россия вето қўйди
Аввалдан хабар қилинганидек, кеча БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Украинадаги вазиятини кўриб чиқиш учун тўпланди. АҚШ Қримда Россиянинг босими остида ўтказилаётган референдумни йўқ деб ҳисоблашга чақирувчи ва ҳамма мамлакатларни унинг натижаларини тан олмасликка чақирувчи резолюция киритди.

Маълумки, Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий аъзоси (Хитой, Россия, АҚШ, Буюкбритания ва Франция) ва икки йилга сайланадиган 10 доимий бўлмаган аъзоси бор. Доимий аъзолар ХКда қабул қилинадиган ҳар қандай қарорни вето қилиш ҳақлари бор.

Кечаги мажлисда АҚШнинг резолюциясига Россия вето қўйди, Хитой бетараф бўлди, ХКнинг бошқа 13 аъзоси резолюция учун овоз берди. Шундай қилиб, кутилганидек, Россиянинг ветоси билан резолюция қабул қилинмади.