14 March 2014
22:11 -
Сирдарёда ҳоким ўринбосари 6 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг ҳукми билан вилоятнинг Сирдарё тумани ҳокими биринчи ўринбосари Ўринбой Аманлиқов Ўзбекистон Респубилкаси ЖКнинг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими фаоллари ҳоким ўринбосарининг 300 минг сўм билан “подставка” қилинганини таъкидлашмоқда.
Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими ходими томонидан вилоят МХХ бошқармаси ва вилоят прокуратураси қошидаги Департамент вакилларига тутиб берилган Аманлиқов апелляция судидан сўнг ҳам Ховосдаги тергов изоляторида сақланмоқда. Жиноят иши материалларига кўра, собиқ ҳоким ўринбосари 3 йилга мансабдор бўлиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинган.