14 March 2014
21:52 -
Бу дунё шунақа ўзи: Ҳиндистонда икки бошли бола туғилди

Ҳиндистоннинг шимолида яшайдиган бир ўта камбағал оилада туғилган чақалоқнинг ҳоли ҳаммани даҳшатга туширди. Ҳомила бўлгандан кейин ультрасон қилиш ҳам имкони бўлмаган 28 ёшли Урмила Шарма ҳам ўзи туққан чақалоқни кўриб қандай ҳолга тушганини тасаввур қилиш қийин эмас. Ҳа, расмда кўриб турганингиздек, чақалоқ икки бошли эди.
Бундан аввал бир қиз туққан Урмила Шарманинг бу сафарги туғиши нормал ўтибди, бола 3,5 кило экан. Аммо, боши иккита бўлса ҳам танаси битта бўлгани учун уни иккига ажратиб ҳам бўлмайди деган докторлар, аслида, боланинг умри узоқ бўлмаслигини айтганлар.