14 March 2014
21:29 - Тошкентдаги баҳорги совуқ хабар: иссиқ ва совуқ сув нархи кўтарилади
Шу йилнинг 1 апрелидан пойтахт аҳолиси учун иссиқ ва совуқ сув нархлари 10 фоиздан 12 фоизгача ошади. Ҳукумат бу ҳолни ёқилғи мойлаш материаллари, электр энергияси ва бошқа турдаги сарф-харажатларнинг ошиши билан изоҳламоқда. "Сувсоз” Давлат унитар корхонаси ва “Тошиссиқсувқуввати” ширкатларининг маълум қилишича, канализация билан таъминланган хусусий уйларда эса совуқ сув учун тўлов ҳисоблагич бўлган ҳолда 193 сўмдан 212 сўмгача ўсади.
“Канализацияси бўлмаган уй эгалари 1 кубометр сув учун 130 сўм қилиб белгиланади. Иссиқ сув нархлари эса 12 фоизга қимматлайди. Яъни, хонадон эгаси киши бошига 9 минг 860 сўм пул тўлаши лозим бўлади. Ҳисоблагич бўлса, ҳар бир кубометр учун иссиқ сув учун 2 525 сўм тўланади.