13 March 2014
16:03 - Обама Украина Бош вазири Яценюкнинг олдида Россияни огоҳлантирди, Ангела Маркел Яценюксиз
АҚШ ахборот воситаларининг билдиришича, кеча Президент Обама Украина Бош вазири Арсений Яценюкни ҳамма давлат раҳбарларига кўрсатиладиган ҳурмат билан Оқ Уйдаги Овал кабинетида қабул қилди. Табиий, Обама бу ерда аввал кўп марта айтган гапларини қайтарди, Қримда ўтказилиши режалаштирилаётган референдум ноқонуний эканлигини, Россия Украинанинг бутунлигига зарар келтирмаслиги кераклигини, агар Россия Қримни босиб олса, бунинг бадали Россия учун жуда оғир бўлишини урғулади. АҚШ Украинага ёрдам беришни давом этади, молиявий соҳада ҳам.

Арсений Яценюк АҚШ ва Ғарбга Украинани қўллаб-қувватлаётганлари учун миннатдорчилик билдирди, айни замонда, Россия билан мулоқатга тайёр эканлигини айтди.

Унинг бугун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг очиқ мажлисида иштирок этиши ва у ерда чиқиш қилиши кутилмоқда.

Бугун Германия канцлери Ангела Маркел ўз мамлакатининг парламентида нутқ сўзлаб, Россияни авваллари кўрилмаган даражада қаттиқ сўзлар билан Қримни босиб олмаслик ҳақида огоҳлантирди. “Агар Россия шу йўлида давом этса, бу фақат Украина учун ҳалокат бўлмайди, Европа Иттифоқининг Москва билан алоқаларига таъсир кўрсатади, энг муҳими – Россия буюк зарар кўради, ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий соҳада.”