13 March 2014
18:24 -
Сенсациями ёки найранг: Россия МДҲ давлатларининг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида Украинадаги аҳволни муҳокама қилишга тайёр

Ундан маълум бўлишича, 11 март куни Украинанинг ташаббуси билан Минск шаҳрида МДҲ давлатлари доимий вакиллари Кенгаши навбатдан ташқари йиғилиш ўтказибди. У ерда Украинанинг ташаббуси билан МДҲ ташқи ишлар вазирларининг йиғилишини ўтказиш масаласи муҳокама қилинибди ва бу таклиф қабул қилинмасдан бошқачорақ қарорга келинибди. Бу қарорга кўра, 14 март куни Минскда МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг Украинадаги аҳволни муҳокама қилиш бўйича йиғилиши бўлади.
Баёнотнинг сўнгида шундай дейилади: “Россия Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ Ижроия Комитетига нота юбориб, 14 мартдаги йиғилишда иштирок этажагини билдирди. Энди ҳамма нарса - вазир ўринбосарлари даражасидаги учрашувни қабул қилмаслигини айтган - Украинага боғлиқ.”
Россия вазир ўринбосарлари даражасида бўлса ҳам учрашувда Украина масаласини муҳокама қилишга ростдан ҳам тайёрми ёки бу баёнот унинг шунчаки ўйиними? Бу саволга жавобни бугун-эрта бўладиган воқеалардан кутиш керак, дейди мухбиримиз.
Агар шундай йиғилиш бўлса, Ўзбекистоннинг вакили Қримдаги референдумни бекор қилиш ва бор муаммолаорни сиёсий йўллар билан ҳал этиш таклифини ўртага қўйиб, шундай ёки шунга ўхшаш қарор қабул қилиниши учун курашса, энг яхши йўл бўларди.