12 March 2014
23:04 - Сенсация: Кеча Москвага келган Мустафа Жамил ўғли бугун Владимир Путин билан телефонда гаплашди. Ўзбекларни қримтатарлари олдига ўқишга юбориш керакмасми?
Қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамил ўғли Татаристоннинг собиқ Президенти Миртемир Шаймиевнинг таклифи билан кеча Москвага келгани ҳақида кечаёқ хабар берган эдик. У кеча Туркиянинг Масквадаги элсиси билан, бугун эрталаб Украинанинг Москвадаги элчиси билан учрашгани ҳақидаги хабарлар Қримтатар Халқи Мажлисининг расмий сайтида умумий сўзлардан иборат шаклда эълон қилинган.

Бугун Мустафа Жамил ўғли Миртемир Шаймиев билан учрашгани ва Миртемир Шаймиевнинг таклифи билан Мустафа Жамил ўғли ва Россия Президенти Владимир Путин орасида ярим соатлик телефон суҳбати бўлгани ҳам Қримтатар Халқи Мажлисининг расмий сайтида билдирилди.

Мустафа Жамил ўғли Қримдаги вазият ҳақида ўз фикрини билдириб, сепаратистларнинг ҳаракати натижасида энг катта зара кўрадиган тараф ўз халқи бўлиши ҳақидаги хавотирлигини билдирганда, Владимир Путин Россия Қрим масаласи бўйича ўз қарорини 16 март референдумидан кейин беражагини айтибди. Мустафа Жамил ўғли эса, референдум Украина ва жаҳон жамоатчилиги тарафидан тан олнмаслигини айтиб, Путиннинг устига совуқ сув қўйибди.

Қримтатарлар лидери рус ҳарбийлари қримтатарларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар қилишаётганини ҳам айтган экан, Путин “Қани бир нарса қилиб кўрсинларчи?” деб жавоб берибди.

Путин Миртемир Шаймиев воситачилигида мулоқотни давом эттириш кераклигини ҳам урғулабди.

Қримтатарларининг хабари тўғри бўлса, мардлиги аввалдан маълум бўлган Мустафа Жамил ўғли Путин билан гаплашганда ҳам ўзини эркакча тутибди. Офарин! Шундай экан, қаромаолларга айланиб бораётган ўзбеклар ичида эркаклар сонини кўпайтириш учун уларни қримтатарлари ҳузурига ўқишга юбориш керакмасми?