12 March 2014
23:31 -
Қрим атрофидаги воқеалар туфайли Москва биржаси бир кунда 3 фоизга, Нью-Йорк биржаси 0,2-0,3 фоизга тушди
Москвадаги Россия фондлар биржаси бугун ҳам тушишни давом эттирди. Рус ахборот агантликларига кўра, биржанинг ММВБ индекси бир кунда 3 фоизга, РТС индекси 2,77 фоизга тушди.
Нью-Йорк фондлар биржаси ёпилишига 1 соатдан кўпроқ вақт бор. Аммо, шу дақиқаларгача Dow Jones индексининг тушиши 0,23 фоиз атрофида. Қолган вақт ичида жиддий ўзгариш бўлмаса керак.
Демак, Қрим атрофидаги жанжал туфайли Россия фондлар бозоридаги тушиш АҚШдагидан тахминан 10 баравар катта. Қўпол тахминларга асосланиб айтиш мумкинки, Россия ва Ғарб ўртасида бошланган совуқ уруш давом этса, руслар 10 баравар кўпроқ зарар кўрадилар.