12 March 2014
21:49 - Ўзбекистонда мобиль васвасаси: абонентларга рақам етишмаяпти
Умумий мобил алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ошган Ўзбекистонда етти рақамли телефон қутилари тугади ва мамлакатдаги етакчи компания бўлган Билайн оператори 8 талик рақамларни жорий этмоқчи. Бу борада “Билайн” Бош директори Александр Воробьев матбуотга маълум қилиб, жараённинг ёз ойларида бошланишини айтди.

“Саккиз хонали рақамларни жорий қилиб, биз янги рақамлар эга бўламиз ва уларни мижозларга тақдим этиш имкониятимиз бўлади. Ўзбекистон бўйлаб етти хонали рақамларнинг деярли 100 фоизи банддир”, - деди Воробьев.

Шунингдек, “Билайн” раҳбари хизмат сифатининг яхшиланиши борасида ҳам бир қоп ваъдалар берди. У матбуотга ўз фаолиятини реклама қилаётган айни дамларда Нидерландия прокуратураси томонидан “Билайн” маъмурларининг Ўзбекистон расмийларига пора берганлиги бўйича суриштирув-тергов ишлари бошланди.