11 March 2014
20:10 - Қизиқ: Мустафа Жамил ўғли Москвага учиб кетди

Қримтатарларининг миллий лидери, Украина Олий Радасининг депутати Мустафа Жамилўғли бугун Татаристонниннг собиқ Президенти, ҳозирги Президентнинг давлат маслаҳатчиси Минтемир Шаймиевнинг таклифи билан Москвага учиб кетди. Бу ҳақда Мустафа Жамилўғлининг матбуот-хизматига асосланиб хабар берган Қримтатарлари Мажлисининг расмий сайтида бу ишчи ташриф Украина раҳабарияти билан келишиб қилинаётганлиги урғуланади.

Мустафа Жамилўғли Минтемир Шаймиев билан Қримдаги вазиятни, қримтатарлари билан Волга бўйи ва Урал атрофида яшайдиган татарларнинг муносабатларини муҳокама қилар эмиш.

Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, Кремлнинг ўйинчоғи бўлган Минтемир Шаймиев Мустафа Жамилўғлидан Қрим масаласи бўйича Россиянинг тарафини олишни талаб қилади ва шундай қилинса, руслар Қримни босиб олгандан кейин қримтатарларига маҳаллий ҳокимиятда иштирок этиш учун эшикларни кенг очадилар деган маънодаги ваъдалар беради.

Яна тахмин қилиш мумкинки, тажрибали сиёсатчи Мустафа Қримўғли бундай талаб ва ваъдаларга учадиган содда одам эмас. У мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, мувозанатли ва қримтатарларнинг ҳозиргидан ҳам ёмон аҳволга тушиб қолмасликларини кўзда тутадиган ва тинч йўлларга афзаллик берадиган ҳаракатлар қилади. Энг муҳими, у Волга бўйи ва Урал атрофида яшайдиган татарларни Путинни тинч йўллар билан ечим ахтаришга чақириш лозимлигига ишонтиради.