11 March 2014
20:48 - Ўзбекистонда ҳалол гўшт эмас, “ҳалол озиқ-овқат” логотипи киритилади

Ҳозир “Соғлиқли овқат” логотипни яратиш учун иш олиб борилмоқда, дейилади маҳаллий матуботдаги хабарларда. Мақсад – аҳолини Бош санитар врач томонидан тасдиқланган соғлиқли овқат билан таъминлашдир.

Айнан шу мақсад йўлида, озоқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқариш ва ҳаётга тадбиқ қилиш нормалари устида ҳам иш олиб борилмоқда экан. Бу нормаларга риоя қиладиганлар “соғлиқли овқат” логотипини ишлатиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Кўринишидан, “ҳалол гўшт” ғояси шунчалик ўзбекларнинг онгига сингиб кетдики, ҳукумат унга альтернатива сифатида “соғлиқли овқат” ғоясини ўртага ташламоқда ва одамларниннг онгидан “ҳалол гўшт” тушунчасини ўчирмоқчи.