09 March 2014
16:34 -
Аёлларимизнинг ҳавас қилса бўладиган фоторасмлари ва ҳақиқий аҳвол

Бунақа чиройли расмни дунёнинг ҳеч қаеридан тополмайсиз. Тўғрироғи, Совет империясининг сўнги йиллари, яъни СССРнинг истисоди ва маънавияти ўлаётган бир пайтда мамлакаат шу каби росмлар билан тўла бўларди. Энди, бу каби расмларни фақат Ўзбекистонда ва Шимолий Кореяда тайёрлашади.
Башаралари макияж қилиб бу расмга туширлиган ўзбек аёллари, уларнинг ичида сенаторлар, депутаталар ва ҳукумат одамлари бормиш, мамлакатимизда ўзбек аёлларининг ҳақиқий аҳволини билмайдиган даражада аҳмоқларми?
Аҳвол шундайки, мамлакат иқтисоди ўлмоқда, Ўзбекистонда ўртача ойлик, демак, аёлларнинг ойлиги ҳам, қозоқлардан 8 марта кам ва бу фарқ ортиб бормоқда, ҳозир ўзбек халқи қашшоқларнинг қашшоғи. Миллионлаб ўзбеклар, уларнинг асосий қисми эркаклар, чет элларда мардикорчлик қилиб оила боқмоқдалар, улар ойлаб-йиллаб ўз оилаларини кўришмайди, уларнинг хотинлари “қачон эрим келиб мен билан ётади” деган орзуси билан яшамоқда. Болалар ота деган тушунчани ҳам унутишга бошладилар.
Аҳвол шундай экан, ўзбек аёллари ҳатто байрам куни ҳам бор муаммоларни ечиш устида ўйлашлари, расмда кўрсатилган йиғилишда ҳам Ўзбекистон ҳукумати ва Олий Мажлис вакилларидан аҳволни тузатиш учун нима қилинаётгани ва қилиниши ҳақида ҳисобот сўрашлари керак.
Ўзбек журналистлари ва фоточилари эса, қариб қолган Ислом Каримнинг юзини макияж қилиб матбуотда эълон қилиш, сохта йиғилишлардан репортаж тайёрлаш ўрнига мамлакат ва миллатнинг, жумладан, аёлларимизнинг муаммолари билан шуғулланишлари шарт. Ҳозир қилаётган ишлари миллат ва давлат олдида жиноятдир. Бунга жавоб бериш вақти келади.