
Ҳозир собиқ Совет жумҳуриятларидан 9 тасини бирлаштирадиган Мустақил Ҳамдўстлик Ташкилоти ва унинг Парламентлараро Ассаамблеяси кундан-кунга ўлиб бораётган бўлса ҳам, уларнинг ўтиш даврида ўзига яраша ижобий роли бор.
Аммо, МДҲнинг Ёшлар Парламентлараро Ассамблеяси масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Шу масхарабозлар ўз эмблемаларини яратиш бўйича халқаро конкурс эълон қилишганига нима дейсиз.
Бу Ассамблеянинг матбуот-хизмати тарқатган хабарга қараганда (қаранг, бу масхарабозларнинг матбуот-хизмати ҳам бор экан), ҳозиргача ўнлаб дизайнерлар ўз лойиҳаларини юборибдилар. Конкурс давом этмоқда. Апрелда конкурс ғолиби эълон қилинади, Ассамблея ўз эмблемасига эга бўлади.
Расмда – МДҲнинг байроғи, байроқ ўртасида МДҲнинг эмблемаси жой олган.