07 March 2014
20:16 -
Ўзбекистонда янги авлод ЎзА айтаётгандек кучли, билимли, доно ва бахтлими?

Абу Бакир Ўрозов исмли оддий масхарабоз геббельсча усуллар билан “Фарзандлар камоли ва иқболини кўзлаб, эзгу ниятлар билан яшаш халқимизга хос улуғ фазилат. Авлоддан-авлодга ўтиб, сайқал топиб келаётган бу азалий қадрият мустақиллик йилларида янада бойиб, ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлодни тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди” деган фикрини исботлашга ҳаракат қилади.
У худди Ислом Карим ва унинг болтаси остида яшаётган ҳамма расмийлар ва журналистлар каби “ўзбеклар” сўзини ишлатмасликка ҳаракат қилиши ҳам кўриниб турибди. Шундай бўлса ҳам, унинг мақоласидан келтирган иқтибосдаги “халқимиз” сўзини “ўзбеклар” деб тушуниб ва ўзбекларнинг келажаги устида қайғураётганлар сифатида бу иқтибосдаги билдирилган фикрдан ҳам, янги ўзбек авлоди аввалгилардан кучли, доно ва бахтлт эканлигидан ҳам хурсанд бўлишимиз керак эди.
Бироқ, ҳақиқат шундайми?
Ўзбекистоннинг иқтисоди мустамлака бўлган йилларимиз ҳам СССР ичида энг кучлилардан эди ва энг камида ўз халқимизни ўзимиз боқишга қурбимиз етарди. Ҳозирчи?
Иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ғарб давлатларидан 30 бараварча орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқадамиз. Ўртача ойлик бўйича ҳам улардан шунча орқадамиз. Бошқа шаҳарларни қўйиб туринг, Тошкентда ўртача ойлик 120 доллар бўлса, Остона ва Алмотада 700 доллардан кўпроқ. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади.
3-4 миллион ўзбек ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмаган ҳолда Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мардикорчилик, минглаб аёлларимиз фоҳишалик қилишади. Ўзбекистондек давлатнинг бюджети ўша мардикорлар ва фоҳишалар юбораётган пул билан оёқда турибди.
Муҳими бўлгани шундаки, масалан, Қозоғистон билан орқада қолиш фарқимиз миқдори ўсиб бормоқда. 2005 йилда қозоқлардан 5,5 баравар орқада эдик, ҳозир 8 баравар, 2050 йилга келиб 20-30 баравар орқада қолишимиз кутилмоқда. Аҳвол шундай давом этса, авлодларимиз фақат мардикор эмас, оддий қул бўлишади. Балки, Абу Бакир Ўрозов айтаётгандек, “кучли, билимли, доно ва бахтли” қуллар бўлишади.
Биз бундай бўлишини истамаймиз ва аҳволни инқилобий ўзгаришлар қилибгина ўзгартириш мумкинлигини айтмоқдамиз ва ёзмоқдамиз. Биринчи навбатда, бизни Лубянканинг топшириғи билан планли равишда шу аҳволга солаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимидан қутилиш керак.
Очиқча айтиш керакки, ҳақиқатга кўз юмиб, тожиклар режимининг топшириғи билан, ҳақиқатни ёритиш ва ҳозирги аҳволдан чиқиш йўллари устида ишлаш ўрнига, ўзбекларни алдаш билан шуғулланаётган Абу Бакир Ўрозов каби журналистлар жиноят қилмоқдалар. Вақти келади, улар ўзбек миллати олдида жавоб берадилар.
Эй, аҳмоқ ва хоин Абу Бакир! Сен ишлайдиган ЎзА Агентлиги Ислом Каримнинг макияж қилиб ёшлантирилган башарасини кўрсатиш билан шуғулланади. Ҳақиқий башараси эса биз илова қилаётган расмдаги каби. Худди шунга ўхшаб, мамлакат ва миллатнинг аҳволини макияж қилиб кўрсатиб, кимни алдамоқчисан? Мақсадинг нима ўзи? Аҳволимиз бундан ҳам ёмон бўлишини истайсанми? Нимага бу аҳволдан чиқиш йўллари ҳақида ҳеч нарса ёзмайсанлар?