06 March 2014
23:50 -
“ЭЗГУЛИК” ЖАМИЯТИ “РИЗАЕВ РЎЙХАТИ”НИ ТУЗДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №8, 06.03.2014)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фуқаролик жамияти вакилларига нисбатан тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш, уларга босим ўтказаётган шахсларнинг “қора рўйхати”ини тузиш ва уни жамоатчиликка эълон қилиш акциясини бошлади. Жамиятнинг бундан кейинги чиқишларида фаолларимизга нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этаётган, уларнинг эркин фаолияти йўлига тўсиқ бўлаётган шахсларнинг исми-шарифлари эълон қилинади. Жонли мисоллар, факт ва ҳужжатлар асосидаги мазкур чиқишларимиз ўзбек жамиятининг ривожи, истиқболига аслида кимларнинг тўсиқ бўлаётгани, мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини аслида кимлар беҳурмат қилишга ҳаракат қилаётганини баён этади.
Илк баёнотимиз кейинги бир неча йилда муттасил тазйиқ ва босимлар остида қолган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаев фаолиятига оидддир. Зеро, ҳуқуқ ҳимоячиси касбий фаолияти учун бир неча марта судланди, жаримага тортилди. Суд ижрочилари унинг хонадонига бостириб кириб, унинг уйини ғорат қилишди. Ана шу факт ва далиллар илк рўйхатимиздан ўрин эгаллаган.
Ички ишлар идоралари:
1. Сержант Б. Артукбаев — буюртма асосида туҳмат уюштирган шахс.
2. Сержант О. Равшанов — буюртма асосида туҳмат уюштирган шахс.
3. Катта лейтенант Ж. Саламатов — суд маҳкамасига зўрлик билан келтирган шахс.
4. Катта лейтенент Д. Дадабаев — буюртма асосида туҳмат уюштирган шахс.
5. Подполковник Б. Эгамбердиев — ФИБ Сирдарё вилояти судига компрамат тайёрлаган шахс.
6. Подполковник Ғ. Норпўлатов — буюртма материал асосида рапорт тайёрлаган.
7. Полковник Т. Мўминов — туҳмат уюштирган.
8. Полковник Э. Бўронов — буюртма асосидаги ишни тасдиқлаб, қарор чиқарган.
9. А. Худойқулов — мамлакатдан чиқиш визаси (ОВИР) бермайди.
ЖИБ Сирдарё вилояти судлари:
1. Судья Ҳ. Дўстназаров — чақирув қоғозисиз судга мажбурлаб келтирган, маъмурий ишни тугатмай МЖтКнинг моддаларини ўзгартирган, бўлиб ўтмаган маъмурий ишни расмийлаштирган, сиртдан ғайриқонуний асосда 70 минимал маош миқдорида жарима қўллаган.
2. Судья З. Назаров — Юқори инстанция судларида ғайриқонуний қарорни ўз кучида қолдирган.
3. Судья А. Шерқўзиев — 3 марта берилган кассация шикояти бўйича суд қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
4. Судья М. Абдужаююоров — назорат тартибидаги шикоятни ўз кучида қолдирган.
5. Олий суд раиси Б. Мустафоев — бирорта шикоятга жавоб бермаган.
6. Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати аъзолари.
Прокуратура органлари:
1. Б. Ахмедов — ғайриқонуний чақирувларни амалга оширган.
2. Б Жониқулов — туҳматдан иборат компроматлар тўплаган.
3. Я. Очилов — протест келтириш ҳақидаги аризаларга жавоб бермаган.
4. Б. Жониқулов — протест киритиш ҳақидаги аризани рад қилган.
5. Р. Қодиров — шикоят хатларига жавоб бермайди.
6. В. Норов — протест учун асосни кўрмаган.
Олий Мажласнинг қуйи ва юқори палаталари:
С. Ортиқова — мурожаатларга жавоб бермайди.
И. Собиров — “Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақида”ги Қонун талабларига амал қилмайди.
С. Ортиқова — хатларни отписка қилиш билан машғул.
В. Маҳмудов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби. “Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақида”ги Қонун талабларига амал қилмайди.
Суд ижро Департаменти:
1. Суд ижро Департаментининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани бўлими ходимлари Сирдарё вилояти ИИБ, ТТЁ, ҚФЙ ҳамкорлигида Исроил Ризаев хонадонига 4 марта босқин уюштирди.
2. Ф. Эшқулов
3. А. Рустамов
4. Б. Нарзуллаев ва бошқалар.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаевга нисбатан тазйиқ ва таъқиблар ҳамон давом этмоқда. Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бўлимни қайта ҳисоб рўйхатига олмай, юқоридаги инсон ҳуқуқлари таъқибчиларига бевосита кўмак бериб келмоқда. Жамиятимиз барча жамоат ташкилотлари, халқаро тузилмалар ва оммавий ахборот воситаларидан мазкур “қора рўйхат”ни чоп этиш ва “қаҳрамон”ларимизни халққа танитишга чақиради.