07 March 2014
01:21 - “Ислом Каримов тожик деганлар диққатига”

“Ҳаракат” хақутисига Ғаффор Ҳотамов деган кимсанинг “Ислом Каримов тожик деганлар диққатига” номли мақолага ўхшаган бир нарсаси келди. Мақола, дедик, аслида, бу асарнинг жанрини ҳам тўғри белгилаш қийин. Энг тўғриси, Гитлар ва уни фашизм ғоясиннинг маддоҳ-тарғиботчиси Геббельснинг ишларини эслаб, Ғаффор Ҳотамов мақоласининг жанрини “геббельсчилик” деса бўлади.

Нима эмиш, Ислом Каримов ҳақиқий ўзбекмиш, тожикларни одам ҳам ҳисболамасмиш. Бу геббельсчи маддоҳимиз Ислом Каримовнинг ўзбекларни севишию тожикларни севмаслигини кўрсатуш учун ўтган асрга доир қандайдир ўзи бўлмаган “воқеалар”ни эслайди.

Аммо, у ифлос 1989 йили “Ўзбек тили – давлат тили” шиорлари остида митингга чиққан “Бирлик” фаолларини қаматган, ичида кекса отахонлар ҳам бўлган намойишчиларни калтаклатган одам айнан ўша Ислом Каримов эканлигини эсламайди.

У 2010 йилда бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбек аёлларини подалашиб зўрлаганда, ўзбекларни қирғин қилганда, ҳозир ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқараётганда, на Ислом Каримовнинг ўзи, на ҳукуматидан биронта одам ўзбекларнинг ҳимоясига чиқмаганини ҳам эсламайди.

Хўп, улар нима сабабдандир ўзбекларнинг ҳимоясига чиқмадилар, дейлик. Аммо, ўзбеклар қирғинининг 1 йиллиги куни “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” жамиятининг аъзолари Тошкентдаги Қирғизистон элчихонаси олдида норозилик пикети ўтказишга тайёрланаётганда, айнан Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимининг милиция деб аталадиган ахлатхонасидаги югурдаклари уларга таҳдид қилиб, “пикетга чиқадиганларни йўқ” қиламиз дейишмадими?

Дейишди, аммо “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат пикетга тайёргарлик кўраётганларга Вашингтондан телефон орқали шундай деди: “Сизларни йўқ қилмоқчи бўлганлар ҳозир телефондаги гапларимизни эшитиб туришибди ёки бу гаплар ёзилган лентани барибир эшитишади. Улар билиб қўйсинки, ҳақиқий ўзбеклар ахир бир кун ҳокимиятга келади. Ўшанда бу ифлос режимнинг ҳамма югурдаклари дорга осилади. Булар ҳокимиятга келгунча биз жаннатга етиб оламиз деб ўйлаётганлар билиб қўйсин, уларнинг ифлос ҳоки ҳам муқаддас Ўзбек тупроқларида ётмайди, уларни ковлаб олиб қирғиз фашисларининг олдига ташлаймиз”.

Бу гаплардан кейин “Ўлдирсалар ҳам пикетга чиқамиз” дея Қирғизистон элчихонаси олдига келганларни “йўқ қилишга” журъат этмадилар, аммо миллат қаҳрамонларини худди жиноятчилардек мирашабхонага олиб кетиб, кечгача ушлаб турдилар.

Шу ишларнинг бошида турган Ислом Каримов энди ўзбек бўлиб қолибдими?

Машҳар Wikipedia энциклопедиясининг тожик миллатига бағишланган мақоласининг охирида тарих бўйича энг машҳур тожикларнинг Исмоил Сомонийдан бошланган рўйхати берилган бўлиб, у рўйхатда Ислом Каримовнинг исми ҳам йиллардан бери турар эди. “Ҳаракат” сайтида унинг асл миллати тожик деб айтилишга бошлангандан кейин, тўғрироғи, ўтган йилнинг ўрталарида бу рўйхат энциклопедиядан бутунлай олиб ташланди. Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, унинг Фуҳуша исмли қизи миллионлаб долларлар ишлатиб, бу рўйхатни олдириб ташлаган.

Яна ҳеч шубҳа йўқки, Ғаффор Ҳотамовнинг “Ислом Каримов тожик деганлар диққатига” номли геббельсча асари ҳам Ислом Каримовнинг топшириғи билан “Ҳаракат”ни нишонга олиб ёзилган.

Аммо, бу хатни уюштирганлар ҳам, уни ёзган одам ҳам чучварани хом санабди. Вақти келади, қирғизлар ўз ичларидан чиққан фашистларни жазолашда ўзбекларга ёрдамчи бўладилар, Ўзбекдан кечирим сўрайдилар. Худди шунга ўхшаб, тожиклар ўз ичларидан чиққан Ислом Каримов ва командасининг ўзбекларни миллат сифатида йўқ қилиш учун қилган ҳаракатлари учун кечирим сўрайдилар.

Ҳозир Ўзбек йиқилган ва хўрланаётган бўлса ҳам, уни ҳеч ким йўқ қилолмайди. Чунки, уни оёққа турғизишни мақсад қилган “Бирлик” бор, унинг ёрдамчиси “Ҳаракат” бор. “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг орқасига пичоқ уришга интилаётганлар ҳам ахир бир кун миллат олдида жавоб берадилар.