
Кеча бу уч мамлакатнинг президентлари Евросиё Иқтисодий Кенгаши Коллегияси раиси Виктор Христенко иштирокида бу ташкилотнинг Олий Иқтисодий Кенгаши мажлисини ўтказдилар, деб хабар беради қозоқларнинг Казинформ агентлиги.
Йиғилишда Божхона Иттифоқи ва Евросиё Иқтисодий Кенгашининг бугунги ҳолати ва интеграцион жараёнларнинг келажаги хусусида фикр алмашишибди.
Хабарда айтилмаган бўлса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, уч президент Божхона Иттифоқи ва Евросиё Иқтисодий Кенгаши масалалари баҳонасида, аслида, Украина атрофидаги муаммоларни муҳокама қилишган.
Бундай муҳим масалаларни муҳокама қилишда Ўзбекистоннинг иштирок этмаслиги – Ислом Карим яккомоховга, мамлакатимиз эса халқаро соҳада ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган давлатга айланиб бораётганининг навбатдаги кўрсатгичидир, холос. На Ислом Карим, на Ўзбекистон билан ҳеч кимнинг иши йўқ, бизнинг позициямиз ҳеч кимни қизиқтирмайди ҳам.